Qarshi shahar, Otchopar mahallasi, Bunyod ko'chasi    +998752211986    Har kun 08:00 dan 15:15 gacha

Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида «Коррупция — давлат ва жамият учун жиддий хавф» мавзусида давра суҳбатлари ва унга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

🗣 Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида «Коррупция — давлат ва жамият учун жиддий хавф» мавзусида давра суҳбатлари ва унга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

📌 Чора-тадбирлар самарадорлиги учун қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:

1️⃣ тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш;

2️⃣ давлат хизматларини рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш;

3️⃣ ходимлар ҳуқуқий онгини ва маданиятини ошириш;

4️⃣ жамоатчилик назоратини кучайтириш;

5️⃣ ҳуқуқбузарлик ҳолатларини тезкор билдириш механизмларини йўлга қўйиш;

6️⃣ ёшлар онгида ҳалоллик ва адолат ғояларини мустаҳкамлаш.

✅ Коррупция — давлат ва жамият учун жиддий хавф. Шу боис юртимизда барча соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимида ҳам бу иллатга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ҳамда инсон омили билан боғлиқ ҳолатларга барҳам беришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

📌 Албатта, жамоатчиликнинг фаол иштироки ва юртдошларимиз кўмагисиз ушбу мақсад ва марраларга эришиш, тиббиётни коррупциядан холи, тўлақонли халқчил тизимга айлантириш мушкул. Шу сабабли бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш ва ўзаро ҳамкорликда ўз ечимини кутаётган оғриқли муаммоларимизни елкама-елка туриб, самарали ҳал этиш lozim.

💬 Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон иши. Коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараш керак”.

Бобир ТEШАЕВ,
Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори.