Тиббиёти тараққий этган илғор хориж давлатларда амалга ошириладиган энг мураккаб жарроҳлик амалиётлари бугун мамлакатимиз клиникаларида ҳам сифатли бажарилмоқда.
Хусусан, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида юрак туғма нуқсонларида бажариладиган юқори технологияли операциялар ва аорта-коронар шунтлаш амалиётларининг йўлга қўйилиши юртимизда минглаб беморлар ҳаётини сақлаб қолиш ва умрини узайтириш имконини бераётир.
Марказ мутахассислари томонидан:
2020 йил — 433 та;
2021 йил — 660 та;
2022 йил — 674 та операция ўтказилиб, юрак туғма нуқсонларида бартараф этилди. Шундан 145 таси ҳудудларда амалга оширилгани, айниқса, қувонарли.
Шунингдек, ушбу муассаса жарроҳлари иштирокида:
2020 йил — 202 та;
2021 йил — 384 та;
2022 йил — 477 та аорта-коронар шунтлаш амалиётлари ҳам ўтказилди. Уларнинг 165 таси эса вилоят ва туман марказларида бажарилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.