Qarshi shahar, Otchopar mahallasi, Bunyod ko'chasi    +998752211986    Har kun 08:00 dan 15:15 gacha

Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМҚФ Қашқадарё филиалида Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида ҳамда касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлови ўтказилди

2025 йил 25 февраль куни Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМҚФ Қашқадарё филиалида Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида ҳамда касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлови ўтказилди. касаба уюшма қўмита таркиби, тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси қайтадан сайланди..
Конференцияда иш берувчи ва жамоатчилик асосидаги касаба уюшма қўмитаси раиси К.Холлиевнинг 5 йиллик ҳисоботи тингланди. Касаба уюшмасининг фаолияти қониқарли баҳоланди, Жигаев Жахонгир Азаматович 5 йил муддатга Касаба уюшмаси қумитаси раислигига бир овоздан сайланди ва касаба уюшма қўмита таркиби, тафтиш комиссияси аъзолари қайтадан сайланди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Д.А.Тухтаева томонидан касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари ҳамда касаба уюшмаларни босиб ўтган йўллари, олиб борилаётган ютуқ ва натижалар ҳақида тўхталиб ўтилди. Касаба уюшма қўмитасининг 2025 йилда устувор йўналишлари белгилаб олинди