Qarshi shahar, Otchopar mahallasi, Bunyod ko'chasi    +998752211986    Har kun 08:00 dan 15:15 gacha

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тиббиёт соҳасига оид илмий ишларни олиб борувчи ходимлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашидан хулоса олиш учун бир неча ойлаб сарсон бўлишаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 18 ноябрдаги тегишли буйруғига асосан Диссертация иши бўйича тайёрланган услубий тавсияномалар, қўлланмалар ва монографияларга тегишли тақдим этилган ҳужжатлар вазирликнинг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва хулоса берилади.

Бунга кўра тайёрланган услубий тавсияномалар, қўлланмалар ва монографияларга Миллий антиплагиат тизими орқали умумий ўзига хослиги даражаси 70 фоиз ва ундан юқори бўлган ҳолларда мувофиқлаштирувчи Кенгаши томонидан тасдиқланади. Мазкур буйруқ билан тасдиқланган Низомга мувофиқ кенгаш бир ойда бир марта йиғилиш (зарур ҳоллардан ташқари) ўтказади.

Шунингдек, тақдим этилган услубий тавсиянома, монография, услубий тавсияномага хулоса ва диссертацияга хулосалар ҳужжатларида тегишли камчиликлар аниқланган тақдирда камчиликлар кўрсатилган ҳолда илмий ташкилотларга (ОТМ ва ИИАТМ) жавоб хати юборилади.

Илмий ташкилотлар томонидан диссертация ишида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, хулосаларни тасдиқлаш учун қайта Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритилади.

Қайд этиш жоизки, вазирликнинг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2021 йилда Диссертация иши бўйича тайёрланган услубий тавсияномалар, қўлланмалар ва монографияларнинг 1343 таси тасдиқланган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилга келиб, 2563 тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-60-сон ҳамда “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-61-сонли қарорларига мувофиқ олий таълим муассасалари илмий кенгашларида Диссертация иши бўйича тайёрланган услубий тавсияномалар, қўлланмалар ва монографиялар тасдиқланиши режалаштирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.