Qarshi shahar, Otchopar mahallasi, Bunyod ko'chasi    +998752211986    Har kun 08:00 dan 15:15 gacha

Пойтахтимизда “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусида халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Мазкур мулоқотларда иштирок этиш учун тиббиёт соҳаси бўйича дунёнинг бир гуруҳ етакчи мутахассислари — АҚШ Касалликларни таҳлил қилиш маркази (СDA) бошқаруви директори Хоми Разави, Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Глобал соғлиқни сақлаш бўйича элчиси Чои Жае Вук, Ҳиндистон онкологлар ассоциацияси Президенти, Бутунжаҳон саратонга қарши иттифоқи (УИСС) экспертлар кенгаши аъзоси Динеш Пендхаркард, “Исроил тиббиёт маркази” асосчиси Ярон Гойхман ва бошқа нуфузли меҳмонлар юртимизга ташриф буюрган.
Бугун “Hilton” меҳмонхонасида ҳафталик доирасида мазкур хорижий экспертлар иштирокида Янги Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими трансформациясига бағишланган халқаро анжуман бошланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбир аввалида вазир Амрилло Иноятов маъруза қилди.